Фан/модуль коди Fal. Mad. M1104 Ўқув


  V. Таълим натижалари / Касбий компетенциялари


Download 495.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/10
Sana17.06.2023
Hajmi495.2 Kb.
#1530354
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 02 Маданиятшунослик 1 курс фан дастури

 
3. 
V. Таълим натижалари / Касбий компетенциялари 

Талаба билиши керак: 
Курсни муваффақиятли ўзлаштириш учун талабалар маданий 
тараққиёт хусусияти ва қонуниятлари, уларнинг жамият тараққиётига 
таъсири, мантиқий тафаккур маданиятининг инсон ҳаёти ва фикрлаш 
тарзининг такомиллаштиришдаги роли ва аҳамияти, Шарқ ва Ғарб 
маданиятининг ўзига хос хусусиятлари ва муштараклиги, илмий ва 
маънавий мероси, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўзаро 
алоқадорлиги, миллий ва минтақавий маданиятнинг жаҳон маданияти 
равнақидаги ўрни, касбий фаолиятда маданиятшуносликнинг методологик 
аҳамияти, глобал жараёнларда аналитик ва ва мантиқий тафаккурнинг роли 
ҳақида билимга эга бўлиши
Талаба башарият томонидан асрлар давомида яратилган маданият, 
унинг тараққиёти қонуниятлари ва тамойилари, маданий жараёнларнинг 
такомил босқичлари ва ҳозирги ҳолати ҳақида чуқур билимга эга бўлиши, 
бу билимлар орқали ўзининг маданий тафаккури ва дунёқарашини 


кенгайтириши, замонавий илмий асосларда - улардан ҳаётий ва касбий 
фаолиятида фойдалана олиши, ўзининг касбий фаолиятига оид 
маълумотларни аналитик ва синтетик фикрлаш асосида, мушоҳадавий 
тафаккурга асосланган ҳолда мустақил қарорлар қабул қилиш 
кўникмаларига эга бўлиши керак; 
Жаҳон маданиятининг ажралмас қисми бўлган Ўзбекистон халқининг 
дунё тсивилизатсиясига қўшган улкан ҳиссасини билиши, ундан 
фахрланиш кўникмаси ва туйғусини ўз онгида мужассамлаштиришлари, 
аждодлар меросини сақлаш, ўрганиш, унинг тараққиётига ўз ҳиссасини 
қўшишлари, энг муҳими бунга муносиб ворис бўлиш руҳида, янги 
билимларни мустақил ўзлаштира олиш, такомиллаштириш ва ўз меҳнатини 
илмийлик ва бунёдкорлик асосида тизимли ташкил қилиш, фикр ва 
қарашларини оғзаки ва ёзма равишда адабий тил қоидалари асосида 
конструктив, мантиқий ифода этиш малакаларига эга бўлиши лозим. 

Download 495.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling