Тупроқ эрозияси ва унга қарши кураш чора- тадбирлари. Тупроқ мухофазаси


Download 403.5 Kb.
bet8/8
Sana07.05.2023
Hajmi403.5 Kb.
#1439035
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
tupro eroziyasi va unga arshi kurash

Тупроқ муҳофазаси.
Ер-тупроқ –инсон ҳаёт-фаолиятининг энг зарур яшаш жой, озуқа етиштирадиган майдони. Ер турли таъсирлар натижасида биологик бузилади, экологик ифлосланади ва деҳқончилик борасида тупроқ ҳосилдорлиги пасаяди. Антропоген жарёнлар натижасида ернинг фойдали фонди бузилади, ҳосилдор ерлар турли қурилишлар ва йўллар ўтказишга олинади. Ишлаб чиқаришда эрозия ва дигрессия жараёнлари глобал характерга эга бўлиб, экин ерларининг майдони йил сайин қисқаради.
Муҳит ифлосланиши натижасида экосистемалар ичидаги трофик жараёнлар-моддалар ҳосил бўлиши, уларнинг айланиши ва энергия оқимининг функциялари бузилади. Атмосферада фотокимёвий сув, тупроқ биотопларида эса кимёвий-биологик жараёнларнинг бир-бирига таъсири ва ҳамжихат табиий ҳаракатининг бузилишидан тирик организмлар ривожланиши, улар қайта ишлайдиган ва тиклайдиган моддалар миқдори, муҳитдаги элементларнинг бир-бирига баланси бузилади ва охир-оқибатда биотоп-муҳит яроқсиз, ўлик майдонга айланади.
Юза эрозияси ўрмон раёнларда кам кузатилади.Сирт эрозиясиниг хосил бўлишига қуйдаги таббий жараёнлар сабаб бўлади; жарликлар ,кучли ёнғинлар, антропоген омиллар. Натижада ,тупроқнинг сирти ўпирилиб тупроқнинг минерал қисми юзага чиқиб қолади.Масалан, Амазонка тупроқларида эрозияси жараёнларнинг содир бўлишига ўрмонларнинг кесилиши ва реълефнинг қиялиги сабаб бўлади1
Тупроқда моддалар айланиши жараёнларида оғир металларнинг заҳарлилик даражалари турли ҳолатларда ўзгаради, аммо уларнинг ҳаракатчан формалари жуда хавфли токсик элементлар ҳисобланади, чунки улар тирик организмлар танасига тез ўтади ва уларни заҳарлаб нобуд қилади.
Тупроқнинг биоэкологик ҳолатининг ёмонлашиши натижасида микроорганизмлар томонидан микротоксинлар ҳосил қилиш жараёнини тезлаштиради ва бу нарса тупроқда айтиб бшлмайдиган салбий экологик воқеликларни келтириб чиқариши мумкин.
Тупроқларнинг эрозияга учраганлигига кўра қишлоқ хўжалик экинларига бериладиган азот ҳисоблаб чиқиш коэффиценти.
Кўрсаткич Коэффициент (КН)
Эрозияга учрамаган 1,00
Кучсиз эрозияга учраган 1,10
Ўртача эрозияга учраган1,20
Кучли эрозияга учраган1,50

36-расм. Тупроқ эрозиясини келтириб чиқа рувчи омиллар







37-расм. Тупроқларнинг шамол ва сув натижасида емирилиши
Назорат саволлари

  1. Эрозия сўзи қандай маънони англатади?

  2. Эрозия турларини айтинг?

  3. Эрозияланган тупроқларни яхшилаш чора тадбирларини айтинг.




1 Enciclopedia of Soil Science Second Edition edited by Rattan lal 7-бет

Aim.uz



Download 403.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling